Исроилда ёқилғи кризиси авж олмоқда

Исроил жамоатчилиги орасида Эрон билан юзага келган ҳарбий кескинлик фонида ёқилғи тақчиллиги кузатилмоқда. Мамлакатда бензин учун навбатлар узаймоқда, айрим жойларда эса одамлар ҳатто ёнилғи учун муштлашишга ҳам бораётганликлари айтилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳолат Хурмуз бўғозининг ёпилиши хавфи билан боғлиқ. Айнан шу денгиз йўли орқали дунё бўйича катта миқдордаги нефть ташилади. Бўғоз ёпилиши глобал миқёсда ёқилғи таъминотига катта зарба бериши мумкин.
Исроилда бензин қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлган. Аҳоли орасида ваҳима кучайган: кўпчилик ёнилғи захираларини йиғиб олишга уринмоқда. Ҳукумат эса аҳолини ваҳимага тушмасликка чақириб, ёнилғи захиралари назорат остида эканини билдирди.
Мутахассислар бу каби инқироз ҳолатлари бошқа мамлакатларда ҳам кузатилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Айниқса, Хурмуз бўғози ёпилса, бу бутун дунё ёқилғи бозорига таъсир қилади.