Россия ва Украина янги асирлар алмашинувини амалга оширди

Россия ва Украина янги асирлар алмашинувини амалга оширди

Россия ва Украина 2 июнь куни Стамбулда ўтказилган тинчлик музокаралари натижаларига кўра, навбатдаги асирлар алмашинувини амалга оширишди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский расмий равишда маълум қилди.

Маълумотга кўра, Россия асирлигидан Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардия ва Давлат чегара хизмати сафларида хизмат қилган бир неча ҳарбийлар озод қилинган.

«Уларнинг кўпчилиги 2022 йилдан бери асирликда эди», — дея таъкидлади Зеленский ўзининг Telegram каналида.

Асирлар алмашинуви Стамбулдаги дипломатик алоқаларнинг амалий натижаси сифатида қайд этилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: