Рус ва украин халқлари бу битта халқ, шундай экан бутун Украина бизники — Владимир Путин

Рус ва украин халқлари бу битта халқ, шундай экан бутун Украина бизники — Владимир Путин

«Қаерга рус аскарининг қадами етган бўлса, у ер бизники», — дея қўшимча қилди Россия президенти Санкт-Петербург иқтисодий форумидаги чиқишида.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия ҳеч қачон Украина давлати суверенитетини шубҳа остига қўймаган. Украинанинг мустақиллиги ва суверенитети, уни бетараф ва ҳарбий блокларга қўшилмайдиган давлат сифатида белгилаган декларацияга асосланган;

◾️ Мен Киев режими раҳбари Зеленский билан учрашиб, бу масалага нуқта қўйишга тайёр эдим, лекин, Борис Жонсон келди ва уларни бу фикрдан қайтарди. Натижада янги ҳудудлар бизнинг назоратимизга ўтди;

◾️ Россия Украина билан чегараси бўйлаб “хавфсизлик зонаси” яратишга мажбур бўлмоқда;

◾️ Киевнинг Курск вилоятидаги ҳаракатлари фронт чизиғи узунлигини икки бараварга узайтирди. Украина Курск вилоятида 76 минг одамини йўқотди;

◾️ Бизнинг мақсадимиз Сумини эгаллаш эмас, лекин мен бундай эҳтимолни инкор қилмайман. Суми вилоятида яратилиши эхтимоли бўлган “хавфсизлик зонаси”нинг кенглиги 10–12 километрни ташкил қилади;

◾️ Бизга қарши “ифлос ядровий бомба”ни қўллаш Киев режими учун сўнгги хато бўлади. Умид қиламанки, бундай ҳолатга ҳеч қачон етиб бормаймиз. Яхшиямки, бизда Киев “ифлос ядровий бомба”дан фойдаланмоқчилиги ҳақида ҳеч қандай тасдиқланган маълумот йўқ. Россиянинг ядровий доктринасида бундай таҳдидга айнан шундай тарзда жавоб берилиши белгиланган;

◾️ Россия ҳам Исроил, ҳам Эрон билан алоқада бўлиб турибди, бизда айрим таклифлар мавжуд. Россиянинг Эрон–Исроил можаросини тартибга солиш бўйича таклифи айни пайтда муҳокама қилинмоқда;

◾️Зиддиятни бартараф этиш учун Эрон ва Исроил учун мақбул ечимлар топиш мумкин. Бир давлатнинг хавфсизлиги бошқасининг ҳисобига таъминланмаслиги керак;

◾️ Яқин Шарқдаги можаро фонида Россияни “ишончсиз иттифоқчи” деб атаётганлар провокаторлардир. Россия ҳар доим Эронга тинч атом соҳасидаги фаолиятида ёрдам бериб келган;

◾️ Мени ташвишга солаётган нарса бу биз Учинчи жаҳон уруши томон кетаётганимиздир. Мен буни беҳазил ва ҳеч қандай истеҳзосиз айтяпман.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: