Ана энди зўр бўлибди!..

Ана энди зўр бўлибди!..

Роса кўнгилдаги иш. Бўлмаса бу хакерлар, мошенниклар кўзимизни очишга қўйишмаётганди.  Энди бундан бу ёғига минг чиранишмасин, менинг, сенинг, унинг – ҳамманинг номига кредит олишолмайди. Сабаби, Ўзбекистонда 6 июндан эътиборан жисмоний шахслар ўз номига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси хабар бермоқда.

Бу хизмат бепул: шундай кредит бюросининг расмий сайти орқали фойдаланиш мумкин.

Тақиқни фаоллаштириш орқали фуқаролар ўзлари бехабар бўлган ҳолда уларнинг номига кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олган бўлади.

Бу борадаги қонун шу йил март ойида имзоланган эди. Қонунга кўра, жисмоний шахсларга ўз номига кредит расмийлаштиришни тақиқлаш учун ёзма ёки электрон шаклда ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюроларига мурожаат қилишлари мумкин.

Тақиқ киритиш ҳам, тақиқни ечиш ҳам бепул амалга оширилади.

Давлат хизматлари тизимида ҳозирча бу имконият жорий этилмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: