«Биз ўзимизнинг янги сиёсатимизда буни ҳисобга олишимиз керак»

Путин Россиянинг Яқин Шарқ можаросига муносабатини қуйидагича изоҳлади:
Дундёда иккита бир хил можаро бўлмайди. Ҳар қандай можаро ташқи жиҳатдан ўхшаш бўлса-да, унинг ички сабаблари турлича бўлади.
Биринчидан, Исроилда 2 миллионга яқин собиқ СССРдан чиққан рус тилида сўзлашувчи аҳоли бор. Биз ўзимизнинг янги сиёсатимизда буни ҳисобга олишимиз керак.
Иккинчидан, Россия аҳолисининг 15% ислом дини вакиллари ва биз Эрон билан ҳам бошқа ислом давлатлари билан ҳам анъанавий яхши муносабатлардамиз.
Биз Эронни унинг тинч атом йўлида ҳар доим қўллаб-қувватлаб келганмиз. Халқаро ташкилотлар миқёсида унинг ушбу ҳуқуқини ҳимоя қилиб келганмиз.
Барча тақиқларга қарамасдан биз Бушерда АЭС қурдик ва яна иккита АЭС қуриш учун шартнома имзоладик. Буларнинг барчаси халқаро қонунчилик доирасида амалга оширилди.
Бугунги вазиятда ҳам, мавжуд бўлган барча хавфларга қарамасдан, биз ўз мутахассисларимизни у ердан эвакуация қилганимиз йўқ. Аксинча, биз Исроил ва АҚШ раҳбариятидан ўз ходимларимиз хавфсизлигига зарар етказмасликни сўрадик ва улар бунга рози бўлди.
Мана шуларнинг барчаси Эронни қўллаб-қувватлаш эмасми, – деди Путин.