Женевада Европа давлатлари Эрон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бошланди

АFP агентлигининг хабар беришича, Буюк Британия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан музокаралар ўтказмоқда.
Мазкур учрашув Исроил ва Эрон ўртасидаги можарони бартараф этиш бўйича Европанинг саъй-ҳаракатлари доирасида ташкил этилган.
Reuters агентлигига кўра, Ароқчи музокаралар жойига Женевада жойлашган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги чиқишидан сўнг келган. Унинг ушбу чиқиши Исроилнинг БМТ Женева ваколхонасидаги элчисининг норозилигига сабаб бўлган.