Лукашенко АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог билан учрашди

Лукашенко АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог билан учрашди

Лукашенко ва Келлогг ўртасидаги музокаралар кун тартибига халқаро муаммолар ва дунёдаги умумий вазият, минтақавий муаммолар ҳамда Беларус-Америка муносабатлари киритилган. Шу тариқа Келлогг сўнгги йилларда Беларусга борган АҚШнинг энг юқори лавозимли расмийси бўлди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Келлогг шахсий суҳбатларда ушбу ташрифни Россиянинг Украинадаги урушига барҳам беришга қаратилган тинчлик музокараларини қайта жонлантиришдаги эҳтимолий қадам сифатида кўрсатган.

«Умид қиламанки, суҳбатимиз самимий ва очиқ ўтади. Акс ҳолда, учрашишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Агар бир-биримизга айёрлик қилсак ёки сир сақласак, натижага эриша олмаймиз», — деди Лукашенко Келлогга.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: