Москва Европа давлатларининг иштирокидан бош тортмайди

Москва Европа давлатларининг иштирокидан бош тортмайди

Москва Украина бўйича келгусидаги музокараларга тайёр, жумладан, Европа давлатларининг иштирокидан бош тортмайди, Буҳақда Россия президенти Владимир Путин Sky News Arabia телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Путин музокаралар доирасида Украина президенти Зеленский билан учрашув эҳтимолини истисно этмади, бироқ бундай учрашув фақат томонлар олдиндан келишувга эришгандан кейингина ўтказилиши мумкинлигини билдирди.

«Муаммо шундаки, Зеленский музокаралардан қочмоқда. Чунки бу тез орада Украинада ҳарбий ҳолатни бекор қилиш заруратига олиб келади,” — деди Россия президенти.

Путиннинг таъкидлашича, Украина нейтрал мақомини эълон қилиши керак, ҳеч қандай хорижий ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслиги лозим, Киев ядро қуроллари билан қуроллантирилмаслиги шарт.

Шунингдек, у Украинадан Россия томонидан аннексия қилинган тўртта ҳудудда ўтказилган «референдумлар» натижаларини тан олиш, рус тилли аҳолининг ҳуқуқларини таъминлаш ва Украина раҳбариятидаги “нацистик элементлар”ни йўқ қилишни ҳам талаб қилди.,

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: