Орқасидан етиб олиб, бошига ур!.. (видео)

Кейин сочидан тортгин-да, оёғига бир теп. Йиқилиб тушганидан кейин: «Ҳе-е, сен кимсан?» де. «Ҳали оёқларимнинг остида ўралашадиган бўлиб қолдингми?» деб бақир. Кейин уни видеога ол. «Мана, кўриб қўйинглар, қандай аблаҳ одамни тутиб олдим! Бу мени кўролмайди. Еганимни, ичганимни гапиради. Олган машинамни гапиради. Уйимни гапиради. Ниҳоят, ушлаб олдим. Обдан таъзирини бердим. Кўриб қўйинглар. Агар кимда-ким менга яна шундай ёмонлик қилса, уни ҳам шу аҳвол кутяпти!» де. Ана шундай қилсанг, зўр бўлади-да. Кейин ўзинг ҳам бошингнинг, сочингнинг ораларини текшириб кўр. Балки, шохинг чиққандир…