Павел Дуров нима учун васиятнома ёзганини тушунтирди

Павел Дуров нима учун васиятнома ёзганини тушунтирди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров яқинда васият қилганини айтди, чунки унинг эркинликларни ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти хавф-хатарларга эга.

“Мен яқинда васият қилдим. Фарзандларим менинг бойлигимга бугундан бошланадиган 30 йиллик муддат тугамагунча фойдалана олмаслигига қарор қилдим. Мен улар оддий одамлардек яшашларини, ўз ҳаётларини қуришларини, ўзларига ишонишни ўрганишларини, банк ҳисобварағига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзлари ярата олишларини истайман”, деди у Франциянинг Point журналига берган интервьюсида.

Дуровнинг тушунтиришича, у атиги 40 ёшида васият қолдирмоқда, чунки унинг иши “таваккалчиликка” асосланган. Унинг сўзларига кўра, эркинликларни ҳимоя қилиш орқали сиз кўплаб душманлар орттиришингиз мумкин, жумладан, кучли давлатларда.

“Мен фарзандларимни, шунингдек, ўзим яратган Telegram компаниясини ҳимоя қилмоқчиман. Telegram мен ҳимоя қилаётган қадриятларга доимо содиқ қолишини истайман”, деди у.

Мессенжер асосчисининг айтишича, у уч хил аёлдан олти нафар фарзанднинг “расмий отаси”. Унинг сўзларига кўра, яқинда Дубайда ўғилли бўлган, бироқ Франциядан чиқиб кетиш тақиқлангани сабабли унинг туғилишига бора олмаган. Шунинг учун болага ҳали паспорт берилмаган. Дуров, шунингдек, ўғлининг ҳаётининг биринчи ойларида унинг олдида бўла олмаётганидан афсусдалини айтди.

Шу билан бирга, у сперма донорлиги эвазига дунёнинг 12 мамлакатида юздан ортиқ биологик болаларни дунёга келтирганини эслаб ўтди. Дуровнинг сўзларига кўра, у табиий йўл билан ва донорлик орқали туғилган болалар ўртасида фарқ бўлмайди – уларнинг барчаси бир хил ҳуқуқларга эга бўлади, деб хабар беради ria.ru.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: