Россия ҳарбийлари учун Шенген зонаси абадий ёпиладими?

Бoлтиқбўйи, Скандинавия мамлакатлари ва Полша ички ишлар вазирлари Россия ҳарбийлари учун Шенген зонасини абадий ёпишга чақирди.
«Эстония, Литва, Латвия, Норвегия, Полша, Швеция ва Финляндия ички ишлар вазирлари Украина уруши тугагандан кейин ҳам Россиядан хавф сақланиб қолишини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, урушдан қайтган айрим эркаклар уюшган жиноятчилик гуруҳларига қўшилиши мумкин, бу эса Европа Иттифоқи учун жиддий таҳдидга айланади.
«Россия Қуролли кучлари ёки режим номидан ҳаракат қилувчи бошқа қуролли тузилмалар сафида хизмат қилган шахслар хавфсизлигимизга таҳдид солмаслиги ва Шенген зонасида эркин ҳаракатлана олмаслиги учун зарур барча чораларни кўришимиз шарт. Айниқса, Украинага қарши тажовузкор урушда қатнашганларга Шенген зонасида яшаш учун рухсатнома ёки виза берилмаслиги ниҳоятда муҳим», дейилади Эстония Ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда.