1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда кўчмас мулк соҳасида янги, хавфсиз ва шаффоф шартнома тузиш механизми амалиётга жорий этилади. Янги тартиб фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳамда қурилиш соҳасида қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Янги тизимга кўра:

🔹 Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;
🔹 Харидор тўлаётган маблағ тўғридан-тўғри қурилиш компаниясига берилмайди, балки банкдаги махсус эскроу ҳисобварақ орқали амалга оширилади;
🔹 Қурилиш ишлари камида 30%га бажарилганидан сўнггина банк томонидан маблағ кўчирилади ёки кредит ажратилади;
🔹 2025 йил 1 июлдан 31 декабргача амалдаги ва янги тизим параллел равишда қўлланилади;
🔹 2026 йил 1 январдан бошлаб фақат эскроу ҳисобварақ орқали ҳисоб-китобларга рухсат этилади;
🔹 Қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими жорий этилади;
🔹 Улушли шартномалар бўйича маълумотлар автоматик тарзда солиқ органларига юборилади.

Эскроу тизими — харидор тўлаётган маблағнинг банкдаги махсус ҳисобда сақланиши ва қурилиш белгиланган босқичга еткандан сўнггина қурувчига ўтказилиши тамойилига асосланган.

Ушбу янги механизм орқали фуқароларнинг манфаатлари янада кучлироқ ҳимоя қилинади ва қурилишда қонунийлик ҳамда молиявий тартиб-интизом таъминланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: