АҚШ зарбалари натижасида Эроннинг ядровий амбициялари йўқ қилинди

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг таъкидлашича, АҚШ зарбалари ҳарбийлар ёки тинч аҳолини нишонга олмаган, фақат Эроннинг ядровий объектларини йўқ қилишга қаратилган.
Пентагон раҳбарининг бошқа баёнотлари:
Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак;
Президент Доналд Трамп айтганидек, биз урушни истамаймиз, фақат ўз манфаатларимизни ҳимоя қиламиз;
Қўшма Штатлар ўз манфаатлари ва ҳамкорлари хавф остида қолганда тез ва қатъий ҳаракат қилади;
Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий объектларига ҳужумида иштирок этган барча ҳарбийлар аниқ ва намунали тарзда ҳаракат қилди;
Бу ҳарбий операция ҳафталар давомида юқори аниқлик ва махфийлик асосида тайёрланган;
АҚШ Эрон бўйлаб зарбалар учун жами 75 та юқори аниқликдаги снарядлардан фойдаланди;
Эронга зарбалардан мақсад Теҳрондаги режимни алмаштириш эмас;
Президент Трамп Эронга ёки унга алоқадор кучларга АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш ҳаракатини “ёмон фикр” эканлигини билдирган;
Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий иншоотларига зарбаларидан сўнг «тинчлик сари ҳаракат қилиш вақти келди», Вашингтон бу борада Теҳрондан ижобий қадамлар кутмоқда;
Эронликларга очиқ ва ёпиқ каналлар орқали тегишли хабарлар юборилмоқда, бу уларга музокара столига қайтиш учун барча имкониятларни беради. Улар Қўшма Штатларнинг позициясини ва тинчликка эришиш учун қандай қадамлар ташлаш кераклигини жуда яхши билишади.