“Инстаграмингизга қараб виза берамиз!” — АҚШ визаси учун янги талаб эълон қилинди

21 июндан бошлаб АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси талабалар ва алмашинув дастурлари учун бериладиган F, M ва J турдаги визаларга янги қоидаларни татбиқ қилмоқда.
Энди виза олиш учун ариза берувчилар сўнгги 5 йилда фойдаланган барча ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатиши шарт. Шунингдек, аккаунтларнинг “профили” омма учун очиқ бўлиши тавсия қилиняпти.
Агар маълумотлар тўлиқ ва тўғри бўлмаса, виза рад этилиши мумкин.
Маълумот учун:
• F визаси — университет, коллеж ва тил курслари учун;
• M визаси — касбий ва техник ўқув курслари учун;
• J визаси — илмий ва маданий алмашинув дастурларида иштирок этиш учун берилади.