«Жудаям кўпчиликнинг қарғишига қолиб кетяпсанлар!!!» (видео)

«Жудаям кўпчиликнинг қарғишига қолиб кетяпсанлар!!!» (видео)

Бу рост гап, бор гап. Бошимиздан ўтди. Ўзи шу тарвуз пайдо бўлгани бери бир марта сотиб олгандик. Шу бир мартанинг ўзидаёқ расво қилиб ташлади. Ижтимоий тармоқларда тарвуз етиштирганларнинг «оҳ-воҳ»лари кўпайиб кетди. Лекин улар бош сабабчи ўзлари эканликларини ҳали-ҳамон тушуниб етишмаяпти… Энг кўп заҳарлайдиган тарвузлар бу Қашқадарёда етиштирилганлари. Ўзи бошқа вилоятлардан ҳали тарвуз «оқими» бўлгани йўқ. Қайси сотувчидан сўрасангиз, тарвуз Қашқадарёники, дейди. Айнан ўша тарвузлар одамларни заҳарлаяпти… Ҳурматли деҳқонлар, наҳотки ўзингиз ўзингизнинг оёғингизга болта ураётганингизни тушуниб етмаган бўлсангиз. Чет эл-ку, умуман олмай қўйди. Энди ўзимизникилар ҳам тарвуз дейишса терс ўгирилиб кетишаяпти…  Бунақада албатта «тушиб» қоласиз.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: