Кўзим оч!.. Оч бўлмай ўлсинми?! Лўлига берадиган пулга пайпоқ беришаяпди!!! (видео)

Очиғи, мана шундай лаҳзаларни кўрганигдан кейин хафа бўлиб кетасан. Нега? Нега, дейсан. Аммо кимга шу саволни бераётганингни ўзинг ҳам билмайсан. Мана шу талашиб тортишганлар ташқарига чиққанларидан кейин сўранг. «Нега бундай қилдинглар», деб. Йилкасини қисишади. Билмайман, дейди. Ҳамма урҳо-ур, қилаётганини кўриб қўйишилиб кетибман. Лекин мана элликта пайпоқ олволдим. Энди камида, ўн йил пайпоққа умуман ишимиз тушмайди. Аммо шу олган пайпоқларимни, ўнтасини пойи бошқа-бошқа экан. Энди буни излашим керак. Ўзимга ўхшаганларни, бирортасида кетган, дейди… Саволинг жавобсиз қолиб кетаверади. Асли бу саволга жавобнинг ўзи йўқ. Арзон, текин дейилдими, тамом жавоб йўқ!.. Тартиб, интизом, уят, ҳаё, босиқлик… Нима улар, деб сўрасизми?! Тўғри айтдингиз, нима улар?! Ахир ўн минглик пайпоқни уч мингдан тарқатиб туришганида сиз айтган нарсаларни умуман кераги йўқ!.. Керак десангиз, пайпоқсиз қоласиз!..