Суверен давлатни бомбардимон қилиш, халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади – Россия ТИВ

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларнинг Эронга қарши амалга оширган зарбаларига муносабат билдирди.
«Қандай баҳоналар билан оқланмасин, суверен давлат ҳудудини ракета ва бомба зарбаларига дучор қилиш бўйича масъулиятсиз қарор халқаро ҳуқуқни, БМТ Низомини ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларини қўпол равишда бузади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу каби ҳаракатларни аввал ҳам “ноқонуний” деб баҳолаган», дейилади Россия ТИВ баёнотида.
«Айнан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлат бу зарбаларни амалга оширгани алоҳида хавотир уйғотади», дея қўшимча қилинган баёнотда.