Эрон «GPS» тизимидан воз кечиб, Хитойнинг «BeiDou» навигация тизимига ўтмоқда

Эрон «GPS» тизимидан воз кечиб, Хитойнинг «BeiDou» навигация тизимига ўтмоқда

Эрон Ғарб тизимларига боғлиқликдан халос бўлиш ва ҳарбий ҳаракатларини янада аниқ ҳамда мустақил амалга ошириш мақсадида «GPS» тизимидан воз кечиб, Хитойнинг «BeiDou» навигация тизимига ўтмоқда. Бу ўзгариш Эронга ўзининг ракеталари ва дронларини юқори аниқликда бошқариш имконини беради.

Айниқса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари билан юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий тўқнашувлар шароитида автоном навигация имкониятлари Эроннинг ҳарбий салоҳиятини кучайтиришда муҳим роль ўйнайди.

@ochiqsiyosat

Дўстларингизга ҳам юборинг: