Мол деб югуртираверасанларми?! (видео)

Стоп, эй-й! Чарчадим. Мен ҳам молдай бўлиб, бир мана шунақанги ариқларда оқайин, қаранглар, қанчалик маишат. Ўзларинг бунақанги иссиқда сувнинг ичидан чиқмайсанлар, бизга қолганда, афтларинг буришади. Тамом, ҳар кун, то кузгача бир-икки мартадан чўмиламан. Шундай қилса, мол соғлиғига фойда бўлади. Егани ўзига юқади. Сен одамлар бундай нарсаларни қаёқдан ҳам билардинглар?! Бизни семиртириб, сўйиб сотишни биласанлар. Ёки бузоқларимизнинг ризқларини қийиб, сутларимизни соғиб ичасанлар. Бугундан бошлаб ҳаммасига нуқта. Бугундан бошлаб биз ҳам молдай яшаймиз…