Нетаньяху Трампга Эронга зарба бериш бўйича «матонатли қарор» учун миннатдорчилик билдирди

Нетаньяху Трампга Эронга зарба бериш бўйича «матонатли қарор» учун миннатдорчилик билдирди

Исроил бош вазири бу қарор тарихий бурилиш нуқтаси бўлиб, Яқин Шарқ учун янги тинчлик ва фаровонлик даврига қадам бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Тарихда ёзиладики, президент Трамп дунёдаги энг хавфли режимни энг хавфли қуролдан маҳрум қилиш учун ҳаракат қилди», — деди Нетаньяху ўз мурожаатида ва ҳужумлар «Америка ҳақиқатан ҳам тенгсиз эканини намойиш этди», деб қўшиб ўтди.

У, шунингдек, Исроилликларга мурожаат қилиб, Эроннинг ядровий объектларини йўқ қилиш бўйича ваъдасини «бажарганини» билдирди.

Жавобан, Трамп ҳам мурожаатида Нетаньяхуни табриклаб, улар жамоа сифатида ишлаганларини, «балки олдин ҳеч бир жамоа шундай ишламаган», деди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: