Ўзбекистон – АҚШ визасидан рад этилганлар сони бўйича Марказий Осиёда пешқадам

2024 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Америка Қўшма Штатларининг туристик ва ишбилармонлик визалари (B1/B2) бўйича рад этиш ҳолатлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичга эга бўлди.
Рад этиш фоизи – 64,41%. Яъни, ҳар учта аризачидан иккитасига қатъий “йўқ” дейилган.
Қўшни давлатлар билан солиштирилганда, бу кўрсаткич уларда пастроқ. Демак, ўзбекистонликлар учун АҚШга бориш ҳамон жуда қийин бўлиб қолмоқда.