Қалтис қадам: Эрон парламетни Ҳўрмуз бўғозини ёпишга рози

Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Бу ҳали якунлий қарор эмас — сўнгги сўз Эроннинг Миллий хавфсизлик кенгашига тегишли. Бироқ бу кучли сигнал ҳисобланади.
Ҳўрмуз бўғози — сайёрадаги энг муҳим нефть ва газ йўлларидан бири. Унинг орқали дунё нефтнинг 20% гача ва Қатар, БАА ҳамда Саудия Арабистонидан катта ҳажмдаги суюлтирилган газ ўтади.
Агар бўғоз ёпилса, бу глобал энергетика зарбасига сабаб бўлиши ва Яқин Шарқда янги можаро тўлқинини қўзғатиши мумкин.