Шавкат Мирзиёев 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ташриф давомида, олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.
Саммит якунида келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.