Тошкентда пулли автотураргоҳлар учун янги мобил илова ишга тушди

“Парковка”лар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи Poytaxt Parking мобил иловаси ишга туширилди. Бу илова орқали 500 та хизмат кўрсатувчи объект мавжуд бўлган 18 км узунликдаги гастрономик ва туризм кўчаларида тўловларни амалга ошириш мумкин.
Иловада фойдаланувчилар учун 100 та замонавий ҳожатхона ҳам тақдим этилади. Илованинг асосий афзаллиги бепул Wi-fi тармоғи орқали тўловлар амалга оширилиши. Янги тизим орқали 2 500 та янги иш ўрни яратилади.
Ҳозирги вақтда илова AppStore ва Google Play дўконларида мавжуд бўлиб, 5 баллик рейтингда 2.4 балл олган.