Трамп Европани интернетдан маҳрум қилиши мумкин

Чунки Европа Иттифоқи деярли бутунлай Америка “булутли хизматлари”га қарам, деб ёзмоқда Politico.
АҚШ IT компаниялари Европа маълумотларни онлайн сақлаш бозорининг 70%га яқинини эгаллаб олган. Булутли хизматлар, жумладан аҳолининг шахсий маълумотларини сақлаш, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим. ЕИ ушбу масалага узоқ вақт давомида эътиборсиз бўлган, дейилади хабарда.