Зеленскийни FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишганми?

Зеленскийни FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишганми?

Зеленскийни Полшанинг Жешув аэропортида FPV-дрони ёки снайпер ёрдамида ўлдирмоқчи бўлишган. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк маълум қилди.

«Тергов натижасига кўра, Россия томонидан ёлланган полшалик нафақахўр шахс қўлга олинган», — дея қўшимча қилди СБУ раҳбари. Малюк ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади.

«Эҳтимол, бу ўтган йили СБУнинг “Россия махсус хизматларига Владимир Зеленскийга суиқасд уюштиришни таклиф қилган полшалик шахс фош этилгани” ҳақида берган хабари билан боғлиқ ҳолат бўлиши мумкин», дея ёзмоқда “Страна” нашри.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: