Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Махмуд Шухратович адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Махмуд Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
2021-2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар (2024 йилдан) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.