Асфальтни тош билан бостириб қўйиш эсидан чиқибди!.. (видео)

Асфальтни тош билан бостириб қўйиш эсидан чиқибди!.. (видео)

У қаттиқ шамол бўлишини қаёқдан билсин. Аммо зўр кадр чиқаётганди. Зўр гапираётганди. «Планга нисбатан фоиз ҳисобида, икки километрни, эй-й,  боринг-эй, ўн беш километрни асфальт қилиб ташладик. Келажакда режаларимиз улкан. Ёзнинг сўнгги ойининг сўнгги санасигача бирорта ҳам қишлоқ қолмайди, ҳаммасини… » деганида, бирдан шамол туриб қолди. Янги асфальтни кўтариб кетди. Майли, шунақаси ҳам бўлади. Ҳозир ходимларга айтишади, дарров яна ёзиб, устига тош бостириб қўйишади. Бу шундай ноёб асфальт-да. беш-олти кун тошнинг тагида туриши керак. Ундан кейин ўзидан-ўзи ерга сингиб кетади!..  Воқеа, албатта чет элда бўлган. Буни гапирувчининг кийимидан ҳам билса бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: