Бирдан бошланган уруш бирдан тўхтаб қолса нима бўлади?!

Олдинига Исроил ракеталар билан ҳужум қилди. Ўта муҳим одамлар ўлди. Кейин Эрон ҳужум қилди, сионистларнинг шаҳарлари вайрон бўлди. Одамлар ўлди. Сўнг АҚШ келиб, учта жойни портлатди-да, қўлини қоқди. «Бўлди, тамом. Ҳаммаси тугади. Энди ҳеч ким ҳеч ким билан урушмайди», деди. Шу билан уруш тугади. Энди дунёдаги ҳамма давлатларнинг сиёсатчилари ачимаган бошларини ачитиб ўтиришибди… Ўзи нега уруш бошланди-ю, нега тугади? Шунча одам ўлди, шунча жой вайрон бўлди. Буларнинг ҳақини ким тўлайди, дейишмоқда. Кейин яна бировлари, бу уруш олдиндан нуқта-вергулигача келишиб қўйилган. Шу келишув асосида бошланиб, худди шундай тугади, дейишяпти… Бироқ ҳеч ким асл мақсад нима бўлганини билмайди. Шунинг учун калласини қотириб ўтираверади… Айтганча, баклажканинг килоси неча пул бўляпти?! Ўрилган буғдойларнинг ўрнига бодринг эккан яхшими ё тарвуз?!