«Биз Эрон жавоб қайтаришини билар эдик…»

Вашингтон Эроннинг жавоб зарбасидан кейин минтақада вазият кескинлашишини истамаяпти, дея хабар бермоқда CNN.
Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбаларидан сўнг Теҳрон томонидан жавоб ҳаракатлари амалга оширилишини кутган. Унинг таъкидлашича, АҚШ Яқин Шарқда кейинги ҳарбий аралашувга интилмаяпти.
«Биз Эрон жавоб қайтаришини билар эдик. Улар генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин ҳам худди шундай жавоб берган эди», — дея таъкидлади америкалик расмий.