Даҳшатли катта хавф яқинлашмоқда!.. (видео)

Бу сунъий интеллект!.. Ҳозирда ривожланган мамлакатларда улар бемалол аёлларнинг ҳамма вазифаларини бажаришяпти. Тўғриси, шундай. Аммо келажакда-чи? Орадан уч-тўрт йил… ҳа-а, худди шундай: бор-йўғи уч-тўрт йил ўтиб нима бўлади?! Шу пайтгача Эрон-Исроил урушидан лавҳаларни ижтимоий тармоқларда кўрдингиз. Айримлари шунчалик мукаммал қилинганки, ҳақиқий деб ўйлайсан… Ривожланиш бир томондан яхши. Аммо бошқа томондан қарасангиз, кейинини ўйласангиз, этингиз увишади. Айтганча, ўша сунъий интеллектга суянган Амазон компанияси жуда кўплаб ишчиларини ишдан бўшатди!.. Ишқилиб, охиридан суюнтирсин!..