Дунёдаги энг қиммат пишлоқ – эшак сутидан тайёрланадиган пишлоқ

Дунёдаги энг қиммат пишлоқ – эшак сутидан тайёрланадиган пишлоқ

Дунёдаги энг қиммат пишлоқ – “Pule” – фақат Сербияда ишлаб чиқарилади ва унинг бир килограми 1000 дан 1300 еврогача бўлиши мумкин. Ушбу ноанъанавий маҳсулотнинг ўзига хослиги — у оддий сигир сутидан эмас, эшак сутидан тайёрланади.

 

 

 

IFLScience ёзишича, “Pule” пишлоғи ишлаб чиқариш жараёни ниҳоятда мураккаб. У 60 фоиз Болқон эшаги сути ва 40 фоиз эчки сути аралашмасидан тайёрланади. Эшаклар сигирларга қараганда анча кам сут беради: урғочи эшак кунига атиги 2 литр атрофида сут бериши мумкин, сигир эса 30–45 литр.

 

 

 

Энг қизиғи, эшаклар учун махсус соғиш ускуналари мавжуд эмас. Шунинг учун Сербиянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Засависа қўриқхонасида фермерлар сутни қўлда соғиб, пишлоқ тайёрлайдилар. Бир килограмм “Pule” пишлоқ тайёрлаш учун камида 25 литр эшак сути талаб этилади.

 

 

 

“Pule” — юмшоқ, қаймоқдек тузилишга эга ва озгина шўр таъмга эга пишлоқ. У Омега-3 ёғ кислоталари, оқсил ва калтсийнинг юқори миқдори билан ажралиб туради. Шунингдек, соғлиқ учун фойдали хусусиятлари билан ҳам машҳур — айримлар уни она сути билан қиёслайди, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва яллиғланишга қарши таъсири борлигига ишонишади.

 

 

 

Дунёдаги энг қиммат пишлоқлар:

 

 

 

Moose Cheese (Швеция): Элк (буғу) сутидан тайёрланади. Камёб ва мавсумий бўлганлиги сабабли 1 кг нархи 1000 долларга етади.

 

 

 

Clawson Stilton Gold (Англия): 24 каратли олтин зарралари билан бойитилган инглиз пишлоғи. Ҳашамат учун мўлжалланган, нархи 800–900 доллар/кг.

 

 

 

Queso Cabrales (Испания): Сигир, қўй ва эчки сутидан. 2019 йилда 2 кг пишлоқ 30 000 еврога ким ошди савдосида сотилган.

 

 

 

Bitto Storico (Италия): Махсус сақлаш муддати билан ажралиб туради. Нархи бир неча юз долларгача етиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: