Месси ҳали ҳам қирол!

Томас Мюллер:
«Месси? Ооо, ҳамма янги авлод ва ўсиб бораётган истеъдодлар ҳақида гапиряпти, лекин сиз Мессини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кўряпсизми? У 38 ёшда ва унинг фонида ҳамма мактаб лигасида ўйнаётганга ўхшайди.»
«Ламин Ямал — бу катта истеъдод, лекин келинг, реалист бўлайлик. Мессининг ҳозирги даражасига эришиш учун унга ҳали камида 10 йил бор. Месси ҳали ҳам ҳар жабҳада устунлик қиляпти: голлар, паслар, дриблинг ва ҳатто жарима зарбалари. Унинг ёшида буни фақат афсоналар қила олади.»
«Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамма келажак ҳақида гапираётган эди, лекин Месси келиб деди:»Ҳой келажак, мана мен бугунман”. Бу одам ҳамманинг эътиборини ўзига қарата олди, гўёки:»Ўз навбатингизни кутинг, болалар» деяётгандек.
«Ёшларга маслаҳатим шуки, ҳозир Месси билан ўйнашдан завқланинг, чунки нафақага чиққанингизда невараларингизга афсона билан бир даврда қандай ўйнаганингиз ҳақида ҳикоялар айтиб берасиз. Месси ҳали ҳам қирол”.
Дунё футболи тарихида энг кўп титулга эга бўлган инсон – Месси бугун 38 ёшга тўлди!