Ўзбекистон фуқароларининг АҚШга ташриф визасининг 65 фоизи рад этилди

АҚШ 2024 фискал йили учун Ўзбекистон фуқароларининг B-1/B-2 ташриф визасига аризаларининг 64,41 фоизини рад этган. Бу маълумот АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида мавжуд. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
2023 йилда Ўзбекистонда рад этиш даражаси 59,56 фоизни, 2022 йилда 47,04 фоизни, пандемияли 2020 йилда 74,14 фоизни, 2019 йилда 68,06 фоизни ташкил этганди.
Туркманистон фуқаролари учун рад этиш даражаси 58,8 фоиз, Қозоғистонда 46,29 фоиз, Тожикистонда 45,24 фоиз ва Қирғизистонда 39,14 фоизни ташкил этган.
МДҲ давлатлари орасида кўрсаткичлар турлича: Озарбайжон — 21,46%, Арманистон — 59,46%, Беларусь — 28,79%, Россия — 38,56%.
Лаос дунёдаги энг юқори рад этиш даражасига эга — 82,84%. Кучли бешликка, шунингдек, Гвинея-Бисау (76,59%), Сенегал (74,65%), Сомали (77,02%) ва Гвинея (70,25%) киради.
Энг кам муваффақиятсизлик БАА — 1,46%, Кипр — 2,16% ва Руминияда — 2,61%.
Ташрифчи визалари АҚШга бизнес (B-1 визаси), туризм, дам олиш ва яшаш (B-2 визаси) ёки ушбу мақсадларнинг комбинацияси (B-1/B-2) учун вақтинчалик киришни хоҳловчи шахслар учун ноиммиграцион визалар ҳисобланади.