Ўзбекистонда нархни сунъий равишда ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади

Рақобат қўмитаси тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра:
🔸Чегирма нархи сўнгги 30 кундаги энг паст нархдан келиб чиқиб белгиланиши шарт;
🔸Акция маълумотлари солиқ органларига камида 10 кун олдин тақдим этилиши лозим;
🔸Нархни сунъий ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади;
🔸Сотувчилар акция ва чегирмалар тўғрисида аниқ, тўлиқ ва тушунарли маълумот тақдим этишлари керак;
🔸Акция давомида чегирмалар, бонус ва бошқа имтиёзлар амалда бўлиши таъминланиши лозим;
🔸Товарлар нархига нисбатан чегирмалар аниқ кўрсатилиши, истеъмолчи сўраганда, аввалги нархлар тақдим этилиши шарт.