Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олмоқчи

Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олмоқчи

Саудия Арабистонидаги кўнгилочар тадбирлар бўйича Бош бошқарма раиси Турки Ал аш-Шайх «Бристоль» футбол клубини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида «The Sun» хабар бермоқда.

Манбага кўра, клубга эгалик қилувчи Лэнсдаунлар оиласи клубни сотишни режалаштирмаган, аммо Ал аш-Шайх улар учун жуда қулай таклиф билан чиқиши мумкин. Аввалроқ саудия арабистонилик промоутер ва бизнесменнинг қизиқиши «Миллуолл» ва «Саутгемптон» билан боғлиқ эди.

«Бристоль Сити» 2024/25 йилги мавсум Чемпионшип жадвалида 6-ўринни эгаллади. АПЛ ўйнаш ҳуқуқи учун ўтказилган мусобақа ярим финалида «Шеффилд Юнайтед”га икки учрашувда умумий 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: