Цукерберг ўзининг шахсий оролида бункер қурмоқдами?

Дунё урушлар, AI технологиялари ва ижтимоий тармоқлар билан овора бўлиб турган бир пайтда, Meta асосчиси Марк Цукерберг ўзининг Гавайи оролларидан бирида жойлашган Кауай номли шахсий оролида катта қурилиш ишларини олиб бормоқда. Цукерберг бу ерда 170 миллион доллардан ортиқ қийматга тенг ер сотиб олган.
ОАВ ва спутник суратлари кўрсатишича, у ерда оддий дам олиш оромгоҳи эмас, балки замонавий технологик бункер қурилмоқда — ер ости туннеллари, автоном ҳаёт тизимлари ва ҳатто ўзининг шахсий бошқарув маркази ҳам бўлади.
Forbes маълумотига кўра, бу ерда 30 тадан ортиқ алоҳида иншоотлар, шу жумладан махсус паноҳгоҳлар ва зирҳланган эшиклар қурилмоқда.
Дунёнинг энг бадавлат ва қудратли инсонлари яқин келажакда содир бўладиган бирон бир нарсага тайёргарлик кўрмоқдамикан, нима дейсиз?