Овора бўлма, ҳеч қачон айтганингни қилмайди!.. (видео)

Сабаби, улар эсларини таниганлари бери меҳнат билан машғул. Хурсандликда, хафаликда, умуман, ҳар қандай шароитда ҳам нимадир юмушни бажариб туришлари керак. Бир ҳисобдан шуниси ҳам яхши. Соғлом бўладилар. Сен ундан кўра бошқа бир кўрпани олиб кел. Қавиётган бўлсалар, қави. Бошқа амални қилаётган бўлсалар, сен ҳам худди шуни қил. Зериктирмай, гаплашиб ўтир. Салқин жойга ўтказиб берайлик, дема. Айтмасдан бажар. Бундай онахонларнинг вақтида кўп-кўп дуоларини олиб қолиш керак! Кеч бўлмасидан бурун.