Қориннинг ўзи, керак бўлса, ўзига ўзи овқат қилиб олсин!.. (видео)

Бизнинг тинка-мадоримиз қуриди. Шу пайтгача тиним билмай ишладик. Энди бу қоринга ҳам овқат тайёрлаб берармишмиз! Индамасанг, ҳали жағларни қимирлатиб ўша овқатни еб ҳам бер, дейди. Мана. Керак бўлса, ўзинг овқат тайёрла! Керак бўлса, ўзинг қандай бўлмасин, ют!.. Биз ухлаймиз… Ҳой, қайсинг ел чиқардинг? Нима бало, ичингда сичқон-пичқон ўлиб қолмаганми?!