Сенат ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни қабул қилмади

Муҳокамаларда қатор камчиликлар қайд этилди:
🔸Миграция соҳасидаги давлат органларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги айтилди;
🔸Хориждаги меҳнат шартларини назорат қилиш ҳуқуқини юборувчи ташкилотларга бериш таклиф қилинди;
🔸Меҳнат мигрантини юборувчи ташкилот мажбуриятларини бажармаса — уни Ўзбекистонга қайтариш механизми тўлиқ белгиланиши кераклиги таъкидланди;
🔸Меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома бериш ва ундириладиган йиғимлар юзасидан аниқ механизмлар кераклиги қайд этилди.
Шу сабабли, қонунни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва тегишли қарор қабул қилинди.