Супер ўпкаман!.. Легендаман!.. (видео)

Супер ўпкаман!.. Легендаман!.. (видео)

Машинамас, ўзим шунақаман-да. Ҳар доиммас, баъзи-баъзида ўпкалигим тутиб кетади. Чидолмайман. У ёққа югураман, бу ёққа югураман. Негадир одамлар мени гапиришмаяпти, дейман. Ахир ҳар доим мен ҳамманинг тилида бўлишим керак-ку. Нега гапирмай қўйишди, дейман-да, қайси гўрдаги нарсаларни қилишни топиб оламан… Лекин-чи, сиз мени сўкишингиз мумкин, аммо битта нарсани эсингиздан чиқарманг, мен ўпка бўлганим билан ўта ақлли боламан. Мана шундай иш қилдимми, демак, қанчадан-қанча одам кўради буни. Қарабсизки, йўқ жойдан лайкжонлар оқиб келяпти!.. Қалай!!!

Майли-ку-я, аммо бир кунмас, бир кун…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: