Тошкент–Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри самолёт қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент–Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри самолёт қатновлари йўлга қўйилади

 

Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга расмий ташрифи доирасида

Президентлар тор доирада ва делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Музокаралар шунчаки сўз ёки ҳисоб-китоб устида эмас, амалий ишларни муҳокама қилиш билан ўтгани натижалардан маълум.

Натижалар ҳам салмоқли.

 

Хусусан:

– Тоғ-кон соҳасида қўшма геология дастурлари, хомашё конларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш, тажриба алмашиш ва энг муҳими, муттахассислар тайёрлаш бўйича лойиҳалар бошланади.

Бунинг учун Улан-Баторда Ўзбекистон Геология вазирлиги ваколатхонаси очилди;

 

– Қишлоқ хўжалигида қўшма кластерлар ташкил этилади, гўшт-сут, жун ва чарм  маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари йўлга қўйилади;

 

– Транспорт ва логистика соҳасида ўзаро боғликликни кучайтиришга эътибор қаратилади. Йил охиригача Тошкент–Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри самолёт қатновларини бошлашга келишилди;

Бундан ташқари, денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар учун энг қисқа ва арзон логистика йўлларини аниқлаш мақсадида халқаро таҳлилчилар билан тадқиқотлар олиб боришга келишилди.

 

Қисқа қилиб айтганда, реал имкониятлар асосида икки тараф учун ҳам манфаатли бўладиган ҳамкорликка қадам қўйиляпти.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: