Тошкентда 3 ёшли бола “OLX”да сотувга қўйилди

Тошкентда 3 ёшли бола “OLX”да сотувга қўйилди

Ижтимоий тармоқларда “OLX” онлайн савдо платформасида 3 ёшдаги бола (унинг фотосурати илова қилинган тарзда) сотувга қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳозирда болалар омбудсмани сўровига кўра Ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ўрганилмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратига олинган ҳолда ўрганилмоқда.

Боланинг ҳаёти ва эркинлигига қарши бундай жиноий ҳаракатларга нисбатан қонун доирасида қатъий ва муросасиз чора кўрилиши шарт, — дейилади хабарда.
Бу борада қўшимча маълумот берилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: