АҚШникидан ҳам тез: Путин Ким Чен Инга ҳарбий кема қуришга ёрдам бермоқда

Россия КХДРга замонавий ҳарбий кемалар қуришда ёрдам бермоқда, бироқ уларнинг суза олиши ҳали номаълум.
Шимолий Корея Россиянинг кўмагида янги эсминецларни рекорд даражада тезликда қурмоқда. “Чхве Хён” синфидаги биринчи кема атиги 400 кун ичида тайёрланган. Бу ҳатто Хитой ёки АҚШдан ҳам тезроқ.
Бироқ мутахассислар аниқлашича, бу кемалар ҳали тўлиқ қуриб битказилмаган: уларда двигател йўқ, вентиляция ишламайди ва улар фақат буксер ёрдамида ҳаракатлана олади.
Кема дизайни Россиянинг “Григорoвич” синфидаги фрегатларига жуда ўхшайди, бу эса Москва томонидан техник ёрдам берилганини кўрсатади.
Ҳарбий жиҳатдан ҳали тайёр бўлмаса-да, бу кемалар ядровий ракеталар ҳамда бошқа ракеталарни учириш платформаси сифатида ишлатилиши мумкин.