Доналд Трамп NATO саммитида матбуот учун брифинг ўтказди

Брифингда АҚШ президенти томонидан берилган асосий баёнотлар:
◾️ Қўшма Штатларнинг Эронга берган зарбалари урушни якунлади, менимча Исроил билан ўзаро отишмалар қайта бошланмайди;
◾️ АҚШ зарбалари Эроннинг ядро иншоотларини тўлиқ йўқ қилди ва Теҳроннинг ядровий имкониятлари “жуда узоқ йилларга” орқага сурилди;
◾️ Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги ҳарбий базасига ҳужум қилишидан олдин бу ҳақда Вашингтонни огоҳлантирди, шунинг учун бу ҳужум натижасида бирорта ҳам америкалик жабрланмади;
◾️ Эрон ва Исроил ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашининг эҳтимоли йўқ эмас. Бу яқин орада содир бўлиши мумкин. Агар Теҳрон бизга ядровий материалларига кириш имконини бермаса, бу эҳтимол кучаяди;
◾️ NATO аъзолари Украина ва Россия ўртасида юзага келган даҳшатли вазиятдан ўзларини ҳимоя қилиш учун мудофаа харажатларини оширишга келишиб олишди;
◾️ Путин Украинадан бошқа давлатларга ҳам ҳудудий даъволарга эга бўлиши мумкин;
◾️ Путин Украинадаги урушдан чиқишни хоҳламоқда, чунки бу «унинг учун катта муаммо»;
◾️ Мен Зеленский билан учрашувда ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмадим. Мен шунчаки унинг аҳволини билмоқчи эдим;
◾️ Биз оғир даврларни бошдан кечирдик, лекин Зеленский учрашувда жудаям мулойим бўлди. Мен уни кўрганимдан хурсанд бўлдим, бу ажойиб учрашув бўлди;
◾️ Путин билан яна бир бор мулоқот қилишни режалаштиряпман. Агар имконим бўлса, мен президент Путин билан гаплашаман, бу суҳбат урушни тўхтатишимиз мумкин ёки йўқлигини билиш учун амалга оширилади;
◾️ Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиш бўйича берган ваъдаларим «киноя» эди. Чунки бу одамлар ўйлаганидан ҳам қийин иш;
◾️ Путин — сиз тасаввур қилганингиздан ҳам мураккаброқ инсон. Афсуски, менда президент Зеленский билан муаммолар бўлди. Бу ҳар қандай урушдан ҳам ёмон жараён;
◾️ Украинага ёрдам ажратиш масаласи ҳақида ҳозир аниқ ҳеч нима дея олмайман. Нима бўлишини кўрамиз. Владимир Путин бу урушни тугатиши керак, чунки одамлар ўляпти;
◾️ Украина сотиб олишга тайёр бўлган Patriot ҳаво мудофааси тизимлари учун ракеталар Қўшма Штатларга ҳам керак, ҳозир уларни Исроилга бераяпмиз. Мен Украинага ҳам бундай ракеталарни беришни истайман;
◾️ NATO саммитини “бошқа шахс” сифатида тарк этмоқдаман, чунки алянсга аъзо давлатлар етакчилари ўз мамлакатларини чинакамига севишларини ва ватанини ҳимоя қилишни хоҳлашларини гувоҳи бўлдим.