Нигер-Бенин чегарасида паром ҳалокати: камида 13 киши ҳалок бўлди

Нигер-Бенин чегарасида паром ҳалокати: камида 13 киши ҳалок бўлди

Нигер ва Бенин чегарасида содир бўлган паром ҳалокати натижасида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse маълумотига таяниб, “Report” ва ТАСС ахборот агентликлари хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, паром Нигер дарёсини кесиб ўтаётган пайтда ҳаддан ташқари юклангани сабабли ағдарилиб кетган. 13 нафар инсоннинг жасади сувдан олиб чиқилган. Айрим йўловчилар қутулиб, қирғоққа чиқишга муваффақ бўлишган.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: