Қарздорнинг автомашинаси акасининг уйидан топилди

Қарздорнинг автомашинаси акасининг уйидан топилди

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қидирувдаги автотранспорт воситаларини қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 05.06.2025-йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Е. Алламбергеновдан ундирувчи Д. Собировнинг фойдасига 100 млн. сўм қарз ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида “COBALT” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган.

Ушбу автотранспорт воситалари қарздор жойлашган манзилда йўқлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 17-июнь куни олиб юборилган ижро ҳаракатлари натижасидаида қарздорга тегишли бўлган COBALT” русумли автомашина қарздорнинг акасининг уйида яширинган ҳолда топилиб, МИБ Амударё туман бўлими майдончасига қўйилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: