Трамп Нью Йорк мери лавозимига номзодни “телба коммунист” деб атади

Трамп Нью Йорк мери лавозимига номзодни “телба коммунист” деб атади

АҚШ президенти фикрича, Зоҳран Мамдани бир қатор камчиликларга эга. У “унчалик ақлли эмас”, “кўриниши жуда қўрқинчли”, унинг овози “ғашга тегади”.

Маълумот ўрнида, Нью Йорк шаҳри мери учун сайловда курашни демократик партия номидан 33 ёшли мусулмон сиёсатчи Зоҳран Мамдани олиб бориши мумкин. У партия ички праймеризида етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исроилга қарши мусулмон социалист Зоҳран Мамдани 70% овоз билан Нью-Йорк мери сайловида олдинда бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: