Вашингтон ҳозирча Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилмайди

Вашингтон ҳозирча Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилмайди

Марко Рубионинг сўзларига кўра, Вашингтон Украина ва Россия ўртасида тинчлик битими бўйича музокаралар учун имконият қолдиришни истамоқда.

«Агар ҳамма биздан кутаётган ишни қилсак, яъни янги санкциялар билан Россияни эзиб ташласак, эҳтимол, биз ўт очишни тўхтатиш бўйича улар билан мулоқот қилиш имкониятини йўқотамиз. Шунда Москва билан яна ким гаплашади?» — деди Рубио Politico нашрига NATO саммити доирасида берган интервюсида.

АҚШ давлат котиби, шунингдек, президент Доналд Трамп янги иқтисодий чоралар учун «мос вақт қачон келишини» жуда яхши тушунишини айтди.

«Агар бизда вазиятни ўзгартириш ва Россияни музокара столига ўтказиш имконияти бўлса, биз бу имкониятдан албатта фойдаланамиз», — дея қўшимча қилди Рубио.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: