Эр қидирганлар шарманда! Уюштирганларга жарима!.. Қозоннинг қопқоғи ёпилди!..

Жиззахда қизларга «эр қидиртирган» салон раҳбари ва блогер жаримага тортилди.
Аввалроқ, 8 нафар қизлар салон рекламаси учун «Эр керак» ёзуви билан кўчада ҳаракатланган эди.
Жиззахда бир гуруҳ қизларнинг келинлик либосида «Эр керак» реклама қоғозларини кўтариб олганлиги ва ҳолат юзасидан Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси расмий муносабат билдирганлигини хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, 8 нафар қиз «Гулрух» салонида оқ келинлик кўйлагини кийиб олган ҳолда қўлларига «Эр керак» деб ёзилган плакатларни ушлаб, кўчада юрган тасвирлари салонни реклама қилиш мақсадида салон раҳбари Ш.А. ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси (блогер) Ш.Э.лар томонидан ташкил этилган.
Улар реклама видеоролиги тайёрламоқчи бўлишгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ЖИБ Жиззах шаҳар судида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Суд қарорига кўра, салон раҳбари А.Ш. ва блогер Э.Ш. МЖтКнинг 491-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилди ва уларга нисбатан БҲМнинг 15 баравари миқдорида, яъни 5 млн 625 минг жарима жазоси тайинланди.